Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ишдан олинади.
Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган йиғилишда Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинади ва шаҳарнинг янги ҳокими таништирилади.
Дилмурод Раҳматуллаев 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди.
У 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан кейин интернетда машҳур бўлганди.
Дилмурод Раҳматуллаев 2018 йилнинг апрелида бош вазир иштирокида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун, бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун ҳайфсан олган, бош вазир у охирги марта огоҳлантирилаётганини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Зарина Низомиддинова: Агар мен ҳақимда гапиришдан тийилишса, машҳурлик шоҳсупасини тарк этибман деб ҳисоблайман
Музлатгич катталигидаги астероид Ерга тушиши мумкин
«Қўрқиб кетдим» – Шавкат Мирзиёев машинада Тошкентни айланганини айтди
Тезкор! 5 сентябрдан карантин қоидалари яна юмшатилади
ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди