Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори (1017-сон, 19.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.
Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:
- оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
- матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
- ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.
Мазкур регламентларга мувофиқ, кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Регламентга кўра, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома эса беш йил муддатга берилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда тулки сотувчиси ушланди
Ўзбекистоннинг уч нафар хонандаси Марказий Осиё гўзаллари рейтингига киритилди
Эрдўған БМТни китоб билан савалади
Ангренда ҳаракатланаётган юк поездига осилиб, кўмир ўғирламоқчи бўлганлар аниқланди
Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда