Сурхондарёда ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳижрат» ва «Жиҳод»га даъват қилиб келаётган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Шўрчи тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан мавжуд маълумотлар асосида Шўрчи туманида тезкор тадбир ўтказилган
Унда шу туманда яшовчи С.Бекмурод (исм шариф ўзгартирилган)га тегишли бўлган 1 дона қора рангли «Samsung Galaxy J6» русумли телефон аппарати хотираси ва унда очилган интернет ижтимоий тармоқдаги манзиллари мутахассис иштирокида кўздан кечирилганида унинг рақамига фаоллаштирилган «Садр Бекмурод» номли Телеграм аккаунти (аккаунт номи шартли равишда ўзгартирилган) мавжуд бўлиб, мазкур аккаунти орқали Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида тақиқланган шахсларнинг «Ҳижрат» ва «Жиҳод»га чорловчи видео ва аудио материалларни телеграмдаги кўплаб яқин алоқаларига тарқатиб, даъват қилиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2022 йил 21 январь куни фуқаро С.Бекмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
Ўзбекистон аҳолиси табиий газдан қанча қарзи борлиги очиқланди
Жаҳон банки билан қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда (Фото)
Ўзбекистонда энг кўп ўлимга олиб келаётган касаллик маълум қилинди
Автобусда саёҳат қилиш нархлари қанчага ошди?