2021 йил 10 cентябр куни соат 04:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 250 км.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида яшаган, 1979 йилда туғилган фуқаро МЧЖга тегишли Исузи русумли юк автомашинасини Тошкент-Водий йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишдан ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Фарғона вилоятида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Исузи русумли юк автомашинасига урилиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўрта қисмидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган
Натижада, 1979 йилда туғилган фуқаро Исузи русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 cентябр куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
«TikTok» можароси: АҚШ тақиқни кечиктирмоқда
«Ваҳима қилишнинг кераги йўқ». ИИББ Telegram’да тарқалган хабар юзасидан текширув бошлади
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди
Умрага юбориш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган турфирмаларга чора кўрилди
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланди