Ижтимоий тармоқларда осмонда номаълум жисм учиши акс этган видеоматериаллар тарқалди. Унга кўра ушбу ҳодиса Марғилонда ва Самарқандда кузатилгани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Фанлар академияси Астрономия институти кичик илмий ходими Камолиддин Эргашев маълумот берди.
Атилишича, Марғилонда ва Самарқандда олинган видеоматериаллардаги жисмларнинг учиш вақти бир бўлса-да, уларнинг ҳар иккиси бир объектга тегишлилиги ҳақида қатъий хулоса чиқарилмаган. Сабаби Марғилонда олинган видеодаги жисм қўшалоқ ва ортидан ўзига хос ингичка ва хира из қолдирмоқда. Самарқандда олинган видео сифати эса юқоридаги фактларни тасдиқлаш имконини бермайди.
"Агар бу объектларни ортидаги хира издан комета ва унинг думи деб тавсифлашга ҳаракат қилинса, унинг видеоматериалдаги нисбий тезлигига кўра бу мумкин эмас. Чунки комета атмосферадан ташқарида ва анча узоқда бўлганлиги сабабли бундай катта кўринма бурчак тезликда ҳаракатлана олмас эди. Агар Ерга жуда яқин комета деб тасаввур қилинса, бундай кичик ўлчам билан у ортидаги думини ўз гравитацион майдонида тутиб тура олмас эди.
Видеоматериалдаги жисмларнинг ёрқинлиги флуктуацияланучи ёки портловчан эмас, ҳаракати давомида деярли ўзгармас ёрқинликдали бўлгани туфайли бу жисмларни Ер атмосферасига кириб келган метеор деб сифатлаш ҳам имконсиз. Бундан ташқари, унинг кўринма бурчак тезлиги метеор учун жуда кичиклик қилади. Умуман олганда видеоматериалларнинг сифати ва улардаги далиллар бу объектларнинг табиати ҳақида хулоса беришга етарли эмас", дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик фуқаро Санкт-Петербург метросида маст ҳолда полициячиларга ҳужум қилгани учун 10 ойга қамалди
Наманган шаҳар ҳокими Покистонда муҳим шартномалар имзоламоқда
Кутилмаган ечим: Азондан шикоят қилган аёл ноҳақми?
Наманганда 1 сутка давомида жами 182 нафар ҳуқуқбузарлик қайд этилди
Apple iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи