Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
А.Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йил февраль ойидан бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўша йили август ойида Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган.
Акмалхўжа Мавлонов 2019 йил июлидан бери Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
Манбага кўра, бугун Наманган вилоятига янги прокурор тайинланиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда қочқинларга керагидан деярли 8 млрд доллар кам маблағ ажратилади
Ўзбекистон иқтисодиётида сакраш: инфляция тушади, даромадлар ортади
Ўрозовга Германиянинг етакчи жамоаси қизиқмоқда
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт
Исроилнинг Эронга ҳужумлари тўхтамайди – Трамп