Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдан 12 майга қадар Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлили маълумотларига кўра, ҳафта охирига келиб республикада бир литр ўсимлик ёғининг ўртача нархи 0,4% га пасайиб, 19 034 сўмни ташкил этди. Ўртача нархлар диапазони Андижон вилоятида бир литр учун 17 110 сўм, Тошкент шаҳрида 20 440 сўмгача бўлган оралиқда ўзгариб борди.
11 та вилоятда ўсимлик ёғи нархларининг пасайиши кузатилмоқда, энг юқориси Хоразм (1,3% га), Бухоро (0,9% га) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (0,8%) қайд этилди.
Туманлар таркибида ўсимлик ёғи нархининг бир литри учун энг катта пасайишШаҳрихон (5%), Хива (5%), Оққўрғон (4,8%), Қибрай (4,6%), Улуғнор (4,3%), Зарбдор (4,3%) туманларида кузатилди.
Ҳафта давомида нархлар фақат 3 та вилоятда ошди, улардан энг баланди Қашқадарё (0,2% га), Тошкент (0,1% га), Фарғона (0,02% га) тўғри келади.
2 ҳафта давомида 28 апрелдан 12 майгача республикада ўсимлик ёғининг ўртача нархи 0,9% га пасайди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида республикада ўртача нархларнинг ўсиши мол гўшти (0,2 %га, килоси 61 132 минг сўмгача), картошка (0,4 %га, килоси 4,673 сўмгача), тухум (0,1 %га, ўнтаси 10,775 сўмгача), буғдой уни (0,8 %га, килоси 4,879 сўмгача), шакар (0,9 %га, килоси 8,379 сўмгача) учун қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори нарх ўсиши:
- мол гўшти Сурхондарё (1,8%) ва Навоий (1,4%) вилоятларида;
- сут Хоразм ва Бухоро вилоятларида (0,6%);
- тухум Навоий (1,6%), Хоразм (1,4%) вилоятларида;
- артошка Хоразм (6,7%), Сирдарё (5,2%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (5%);
- гуруч Навоий (1,2%) ва Фарғона (0,6%) вилоятларида;
- буғдой уни Наманган (12,6%) ва Қашқадарё (0,6%) вилоятларида;
- шакар Қашқадарё (4,9%), Сурхондарё (2%) вилоятларида кузатилди.
Республикада ҳафта давомида ўртача нархларнинг пасайиши сут (0,2%га, литрига 6 089 сўмгача), гуруч (0,04% га, килоси 10 165 сўмгача), ўсимлик ёғи (0,4% га, литрига 19 034 сўмгача) учун қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида нархларнинг энг катта пасайиши қуйидагилар учун қайд этилди:
- мол гўшти – Хоразм вилоятида (0,7%), Тошкентда (0,3%);
- сут – Қорақалпоғистон Республикасида (2,4%), Андижон (1%) ва Қашқадарё (0,9%) вилоятларида;
- тухум – Наманган (0,5%), Андижон ва Самарқанд (0,4%) вилоятларида;
- картошка – Жиззах (3,5%), Қашқадарё (1,9%) вилоятларида ва Тошкент (2,5%) шаҳрида;
- гуруч – Қашқадарё (0,7%), Жиззах (0,6%), Андижон (04,5%) вилоятларида,
- буғдой уни – Тошкент (0,3%), Фарғона (0,03%) вилоятларида;
- шакар – Тошкент (0,5%), Фарғона (0,2%) вилоятларида;
Тасодифий хабарлар
Тошкент метросида «тўй» қилганларлар жазоланади — Транспорт вазирлиги
Она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлиги аниқланди
Андижон вилоятидаги шифохонада портлаш содир бўлди
Статқўм: айрим дори воситалари нархи ошди
Тошкентда ниқобланган кишилар босқинчилик содир этди