Наманган вилоятининг кўп жойларида тоза ичимлик суви танқислиги кузатилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати Namanaganliklar.uz га хабар беришича:
Жорий йил 6-7 май кунлари об-хавони ноқулай келганлиги сабабли, Наманган катта канали ва Шимолий Фарғона каналида сувнинг лойқалик даражаси меъёридан бир неча маротаба кўтарилиб кетиши, ҳатто тўқ сариқ бўтана ҳолатига келиш ҳолатлари кузатилиб, бундай ҳолатда иншоотларнинг қуввати ўта лойқа сувни тиндириб, тозалаб улгурмаслиги сабабли каналдан сув олиш тўлиқ тўхтатилишига мажбур бўлинди.
Наманган катта канали ва Шимолий Фарғона каналида сувнинг лойқалик даражаси таъсирида Наманган шаҳрининг катта қисмидаги сув тармоқлари тўлиқ бўшаб қолганлиги сабабли, сув узатила бошланганидан сўнг тармоқларда етарли босим ҳосил бўлиб, кўп қаватли уйларнинг энг юқори қисмига сув етиб чиқиши учун кўп вақт талаб этилгани натижасида, сув таъминотидаги узилиш айрим жойлардаги уйларда содир бўлишига сабаб бўлмоқда. дейди “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Санкция хавфи остида қолган Қирғизистон ҳаракатга тушиб қолди
7 июль куни Қуёш бўронларининг “қўшалоқ зарбаси” юз беради
Россияда хорижлик талабаларга патентсиз ишлашга рухсат берилди
АҚШда ёлғон баёнот берган ўзбекистонлик қамалди
"Бунга виждонингиз қандай йўл қўйди": ДХА раҳбари айрим тадбиркорларга мурожаат қилди