Турли асосли сабаблар туфайли тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари тугагач, 4 кундан кейин улар учун қайта имтиҳонлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Қўшимча қилишларича, абитуриент тест синовларига келган вақтида иситмаси юқори бўлса, шифокорлар томонидан тегишли равишда текширув ташкил этилади. Агар унда коронавирус инфекцияси аниқланмаса, тест синовлари тугагач ташкил этиладиган имтиҳонда қатнашиш имконияти берилади. Коронавирус аниқланган абитуриентлар эса бу йилги тест синовларини ҚЎЙИЛМАЙДИ! Ушбу инфекция билан касалланган абитуриентлар имтиҳонда қатнашиши учун коронавирусдан соғайганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши лозим бўлади.
Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг қўшимча қилишича, коронавирусга чалингани туфайли тест имтиҳонларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг имтиҳон учун тўлаган пулларини қайтариш чоралари кўрилмоқда. Давлат қабул комиссияси баённомасига ушбу масала бўйича таклиф киритилган.
Тасодифий хабарлар
FIFA Исроил ва Фаластин ўртасида ўйин ташкиллаштирмоқчи
Эртага, 16 ноябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
Миразиз Бозоровга оид суд маълумотлари сир сақланади – Ташанов
Ўзбекистонга сўнгги 10 ой ичида 300 млн. литр бензин кириб келган
“Ҳар бир Сиёсий эфиримда онамнинг умри 5 йилга камайиб кетяпти” - ОТАЖОНОВ