Наманганда йил мобайнида тест синовлари ўтказиладиган мажмуа қурилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи Бунёд Абдулҳафизов маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
Абдулҳафизовнинг айтишича, бунинг учун Наманган шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган ва Давлатобод туманидаги «Юксалиш» массивидан 2 гектар ер майдони ажратилган.
Намангандаги тест синовлари ўтказиладиган мажмуанинг эскиз кўринишлари.
«Мажмуадан йил мобайнида тест синовлари ўтказиш имконини берадиган 1000 ўринли павильон ва ДТМ вилоят бўлими биноси ўрин олади. Ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва мутасадди ташкилотлар билан келишиш жараёни кетмоқда. Мажмуани келгуси йил 1 июнга қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган», — дейди ДТМ вакили.
Намангандаги тест синовлари ўтказиладиган мажмуанинг эскиз кўринишлари.
Маълумот учун, ҳозирда Бухорода 1000 ўринли шундай мажмуа қуриб битказилмоқда. Намангандаги павильон республикадаги иккинчи иншоот бўлиши кўзда тутилган. Бу ерда жорий йилги абитуриентлар, балки олдинги йилларда ОТМларга кира олмаганлар қайта ўзини синаб кўриши, бошқа ўқув муассасалари, хусусан, Президент мактабига имтиҳонлар ўтказилиши мумкин.



Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон, асосан, қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилаётгани айтилди
Доллар курси рекорд даражада ошди
Алимент ҳақида энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар
Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси узоқ умр кўряпти?
Тошкент вилояти ИИББ депутатни обрўсизлантирувчи видео бўйича расмий маълумот берди