Бугун, 1 декабрь куни Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйинида Фарғона вилоятининг икки жамоаси - Яйпаннинг “Турон” ва Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари ўртасида ўтган ўйин охирида мухлислар майдонга чиқиб кетиб, оммавий тартибсизлик рўй берди.
Про-лига ғолиблиги ва Суперлигага чиқиш йўлланмасини тақдим этувчи ўйинда “Турон” жамоаси ғалаба қозонди. Клуб шу билан ўз тарихида биринчи марта чемпионатнинг юқори лигасига йўлланма олди. “Нефтчи” футболчилари эса мағлубиятни қабул қила олмади.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларда фарғоналик футболчилардан бири ўйин бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга сакраб зарба бергани акс этган. Бундан ташқари, клуб ходимлари ва майдонга чиқиб келган мухлислар ҳам ҳакамларга ташланган. Маълумотларга кўра, қанот ҳакамларидан бирининг боши ёрилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда эшитилган ўқ овози ҳақида расмий баёнот берилди
Наманганда бир куннинг ўзида 2 та ЙТҲ ва иккита қурбон
Дайжест. COVID-19 чекинмоқда – сўнгги 24 соатда шифо топганлар сони ортди
"Қора дафтар": "Толибон" ўлимга ҳукм қилинадиганлар рўйхатини тузмоқда
Машиналарни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди