Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раиси Тедрос Адханом Гебрейесус дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилди.
«Биз соғлиқни сақлаш соҳасида одамларни фавқулодда вазиятлар шароитида ҳимоя қилишга одатланганмиз, бироқ COVID-19 пандемияси шунчаки фавқулодда ҳолатлар доирасидан чиқиб кетди», — деди у Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 73-сессиясидаги нутқида.
Ташкилот раҳбари пандемия бошқа юқумли касалликлар билан қарши курашга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган.
Шунингдек, Гебрейесус COVID-19 вакцинасига «хусусий товар эмас, глобал неъмат» деб қарашга чақирди.
Коронавирус пандемияси қарийб бутун дунёни забт этди. Жами касалланганлар сони 50 миллион кишидан ошиб кетди, улардан 1,2 миллион нафари вафот этди. Энг кўп юқтириш ҳолатлари АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Путин дунё империялар даврига қайтишини хоҳлайди – АҚШ дипломати
"Навбаҳор" икки футболчи билан ҳайрлашди
Наркотик моддасини супурги орасига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкентда Spark'ни қувган ЙПХ машинаси Gentra билан тўқнашди
Онасидан сўкинган ЙПХ инспектори ҳайфсан олди