Жаҳонда COVID-19 тарқалиши пандемия бошланганидан бери энг юқори нуқтасига етди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари шундай хулосага келишди.
Ташкилот хабарига кўра, айниқса 22 апрелда энг юқори кўрсаткич қайд этилган — бир кунда касалланганлар сони 900 минг нафардан ошган.

Энг оғир ҳолат Ҳиндистонда кузатиляпти, кеча, душанба куни 353 минг кишида касаллик топилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 17 млн. нафардан ошган, 195 минг киши вафот этган.
Туркия коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда олтинчи ўринга кўтарилди (4,6 млн. нафар), 29 апрелдан мамлакат уч ҳафталик карантинга кирмоқда. Россияда эса касалланганлар сони 4,77 млн.га етди.
Эронда ҳам кунлик қайд этилаётган касалланишлар сони тинмай ўсиб боряпти, бир кунда 8 мингдан ортик бемор рўйхатга олнган.
Жанубий Америка мамлакатларида вазият танглигича қолмоқда: Бразилияда бир кунда 70 мингдан ортиқ, Аргентинада — 27 мингдан зиёд, Колумбияда — 20 минг атрофида бемор аниқланган.
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирус билан касалланганлар жами сони 148 497 686 нафар, вафот этганлар — 3 133 860, соғайганлар — 126 139 884 нафарга етган.
Тасодифий хабарлар
ЖССТ Ҳиндистоннинг яна бир дорисидан огоҳлантирди
ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Ҳабиб яна фаолиятини якунлаши ҳақида гапирди
Шерали Жўраев тўнғич қизи Шукронани узатди (фото)
Дам олиш кунлари ҳаво совиб, қор ёғади – Ўзгидромет