Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов Тошкентда соатига 150 километр тезликда машина ҳайдагани ва бунинг учун жаримага тортилгани, у икки йилда 16 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ҳақида хабар берилганди.
Блогер Никита Макаренконинг маълум қилишича, Дилшод Исмоилов безорилик билан боғлиқ жиноий ишга ҳам аралашган.
Блогер ўз каналида бир гуруҳ ёшлар кўчада икки кишини ураётгани акс этган видеони эълон қилди. Макаренконинг ёзишича, видео ва сурат унга канали ўқувчиси томонидан жўнатилган. Ўқувчининг маълум қилишича, ҳокимнинг ўғли ва унинг тўрт нафар ўртоғи мазкур фуқарога ва унинг 56 ёшли отасига ҳужум қилган ва уларни калтаклаган. Улар бейсбол таёғи билан 56 ёшли эркакнинг қўлини синдирган.
Видеода Дилшод Исмоиловни йўл-йўл чизиқли футболкада кўриш мумкин. Расмда эса унинг қўлида қурол борлиги кўринади.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар ИИББ бу жиноий иш ҳақида 2020 йилнинг 11 июнида хабар берган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, воқеа 8 июнь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида юз берган. Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Мирбосит М., 19 ёшли Элмурод Д., 20 ёшли Ҳумоюн А. ва Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Дилшод И. безорилик қилиб, 56 ёшли Шавкат М ва 30 ёшли Лазиз М.га тан жароҳатлари етказган.
«Мен бу постни адолат қарор топиши ва жамият учун хавфли бўлган ҳокимвачча узоқ вақтга жим бўлиши, Олмалиқ ҳокими Усмон Раҳимов ўз ўғли ҳақида яна янгилик билиши учун ёзяпман. Кўринишидан, у ўғли ҳақидаги янгиликлардан фақат ОАВ орқали хабар топади», — деб ёзган Никита Макаренко.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» 8 июль учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Самарқандда уйида хўроз уриштирган шахслар қўлга олинди
Россия санкция киритилган бойларини қутқариш ҳаракатини бошлади
NASA Ерга яқинлашаётган катта астероид ҳақида огоҳлантирди
Наманганда «Спарк» ҳайдовчисига безорилик қилган «Каптива» ҳайдовчиси Қирғизстонга қочиб кетди