7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда.
14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинган.
– Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради.
Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланмоқда.
Тасодифий хабарлар
ОТБ Ўзбекистонга 161 млн доллар қарз беради
Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди
Бутун дунё интернет-трафикнинг қарийб 99 фоизи сувости кабеллар орқали ўтмоқда
Ўзбекистон халқ артистининг уйидан 600 000 долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда
"ТошМИ"га 25 минг долларга ўқишга киритиб қўяман деган шифокор қўлга олинди