Ўзбекистондаги нотариуслар 29 август соат 19:00 дан 1 сентябрь 19:00 гача фаолият кўрсатмайди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.
Қайд этилишича, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимида муаммолар кузатилмоқда.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни янги сервер қурилмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.
Шу сабабли, 2020 йилнинг 29 август куни соат 19:00 дан 1 сентябрь куни соат 19:00 га қадар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимининг иш фаолияти тўхтатиб турилади ва ушбу кунларда нотариуслар фаолият кўрсатмайди.
«Сизлардан мазкур ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, шу кунлари нотариус қабулига боришни режалаштирмаслигингизни сўраймиз», – дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
Тасодифий хабарлар
Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
Эртага Мирзиёевни муҳим тадбир кутмоқда
Энди Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина бошқариш мумкин
Шуҳрат Ғаниев блогерлар билан учрашди
Эртага айрим жойларда ҳарорат 40 даражагача исийди