ЦСКА янги бош ҳомийга эга, бу россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг “ИКС Ҳолдинг ИТ” гуруҳи. Асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Россиянинг топ клубларидан бири ЦСКАга ҳомийлик қилади.
“ИКС Ҳолдинг” клуб бош ҳомийсига айланганидан мамнунмиз. Бу ЦСКА учун муҳим келишув бўлиб, молиявий барқарорликни таъминлашга ёрдам беради. Ишонаманки, биз ривожланишга ёрдам берадиган ишончли шерик топдик. Айниқса, йирик рус компаниясининг ҳамкорликка қизиқиш билдиргани, бу бизнинг шериклигимизда ўз имижини мустаҳкамлаш учун потенциални кўриши жуда муҳимдир.
“ИКС Холдинг” Россиянинг ИТ хизматлари бозори етакчисидир ва бундай шерик ЦСКАнинг энг яхши клуб ва Россия футболининг етакчиларидан бири мақомига тўлиқ мос келади. Бизнинг келишувимиз икки йилга мўлжалланган, аммо умид қиламанки, бу узоқ давом этадиган буюк дўстликнинг бошидир. “ИКС холдинг” акциядорлари ва раҳбариятига иқтисодиётнинг бундай мураккаб даврида қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз ва самарали ҳамкорлик қилишдан умидвормиз ”, деди Москва клубининг президенти Евгений Гинер.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда она мулк талашган ўғлини бошига болға билан урди
2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди
Зойир Мирзаевнинг тайинланганига бир ҳафта ҳам бўлмаган ўринбосари “қовун туширди”
Наманганлик келин овсинининг кўзини кўр қилди
Азиз Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби—ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди