Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 6 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда Тошкент шаҳрида тўлиқ соғайганлар 548 нафарга, Сурхондарё вилоятида эса 35 нафарга етди, дея маълумот берди ССВ матбуот хизмати.
Шундай қилиб, бугун жами 119 нафар бемор тузалиб, юртимизда коронавирусга чалинган беморлар соғайишни бошлаган кундан буён ўтган вақт ичида энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1775 нафарни ташкил этмоқда.
Коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 539 нафар бемор даволанмоқда.
Manba: Xabar.uz
Тасодифий хабарлар
Наманганда қиморбозлар пичоқлашгани айтилган видео юзасидан ИИБ ахборот хизмати маълумот берди
Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади
Болаларга нега полда дарс ўтилди
Ҳиндистонда TikTok абадий блокланди
Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди – Мудофаа вазирлиги