Хитойда битта беморни коронавирус билан даволашнинг ўртача нархи тахминан 21,5 минг юанни (3 минг доллардан ортиқ), оғир касал бўлган беморни даволаш 150 минг юанни (21,3 минг доллардан ортиқ) ташкил этади, дейди Хитой Халқ Республикаси тиббий хизматларини бошқариш бошқармаси бўлим бошлиғи Хионг Хианжун.
"6 апрель ҳолатига кўра, коронавирус ташхиси қўйилган беморни даволаш қиймати ўртача ҳисобда 21,5 минг юанга етди. Ҳозирги кунда битта оғир аҳволдаги беморни коронавирус билан даволаш қиймати 150 минг юандан ошади. Ўта оғир беморларни даволаш бир неча юз минг юанга етади, баъзан эса 1 миллион юандан кўпроқ ", деди Хионг Хианжун.
Шунингдек, у 6 апрелдан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудларида вирусга чалинган беморларни ва шубҳа остидаги кишиларни текшириш ҳамда даволаш учун кетган умумий харажатлар 1,48 миллиард юандан (211 миллион доллар) ортиқ эканлигини, тиббий суғурта 990 АҚШ доллари миқдоридаги харажатларни қоплашини таъкидлади.
Шунга қарамай, суғурта пулини ким ва қачон олиши ҳозирча аниқ эмас.
Тасодифий хабарлар
«Сен бўлмасанг бошқаси» – Россияда Instagramнинг аналоги яратилди
3 миллион сўм пулларни ўмарган аёл қўлга олинди.
Депутат Сардоба фожиаси ҳақида: "Бу аҳвол билан AЭС қуриш тугул, ҳозирча унинг ёнига яқинлашмай турганимиз маъқул экан"
Маданият вазирлиги: Авазбек Олимов маданиятсизлик қилгани учун узр сўради
Президент абитуриентларга яна бир енгиллик беряпти