Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 11 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари Баҳром Алматов маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, Дубайдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси тасдиқланган. «Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли», — дейилади вазирлик ахборотида.
Фуқаро айнан қачон Ўзбекистонга келгани, у билан бирга Дубай—Тошкент рейсида неча киши бўлгани ҳақида қўшимча маълумотлар берилмаган.
Бунгача 11 март куни Франциядан (вирус 15 март куни аниқланган), 14 март куни Буюк Британиядан, 15 март куни Туркиядан қайтган уч фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, Франциядан қайтган фуқаронинг ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, невараси ва бир қариндошида, Туркиядан қайтган фуқаронинг рафиқаси ва улар билан бир рейсда бўлган бир фуқарода ҳам касаллик аниқланган.
Тасодифий хабарлар
Ҳашаротларга қарши дори сотаётган сохта СЭС ходимлари ушланди
Журналистни ҳибсга олган ички ишлар ходимига хизмат текшируви тайинланди
Юк машиналари ҳаракатига мавсумий чекловлар ўрнатилади – Президент қарори
Янгиқўрғон туманида бош мутахассис пора билан қўлга тушди
Тошкентда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди. Сабаби номаълум