АҚШда безгакка қарши хлорохин препаратини коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўллаш бўйича синовлар тўхтатилди. Тажрибалар вақтида аввал тахмин қилинганидек, айрим беморларда юрагида муаммолар кузатилди ва 20 нафар кўнгилли ушбу ҳолат оқибатида вафот этди. Тадқиқот натижалари 24 апрель, жума куни, Америка тиббиёт ассоциациясининг журналида эълон қилинган.
Синовларда 81 нафар одам иштирок этган. Коронавирус билан касалланган ва ушбу дори орқали тузалишни истаган беморларга 10 кун давомида хлорохиндифосфат юборилган. Беморлар икки гуруҳга бўлинган ва бирига катта доза, бошқасига эса нисбатан юқори бўлмаган дозада дори жўнатилган. Биринчи гуруҳда аввалига касалликнинг оғир ўтиши 50 фоизга камайган, аммо узоқ вақт ўтмай олимлар препаратнинг вирусга юқори концентрация билан таъсир қилиши мумкинлиги, аммо бу организмда акс таъсир уйғотишини аниқлаган.
«Ушбу тадқиқотнинг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, CQ’нинг нисбатан юқори дозасини COVID-19 билан касалланган оғир аҳволдаги беморларга бермаслик тавсия қилинади, сабаби препарат одам соғлиғини хавф остида қолдириши мумкин», — дейилади тадқиқот хулосаларида.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Saida Mirziyoyeva Yevropa Ittifoqining Markaziy Osiyo bo‘yicha maxsus vakili bilan uchrashuv o‘tkazdi
Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғанини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади
Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi
Қамоқхоналар рекорд даражада тўлиб кетди