Қўқон шаҳри. 16 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида “Malibu” русумли автомашинада кетаётган М.Д. тўхтатилганида 100 дона конвалютадаги, жами 1400 дона “REGAPEN 300 mg pregabalin” кучли таъсир қилувчи моддаларни келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу моддалар далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,2511-моддаси 3-қисми (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши кўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
manba: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Дунё IT бозори тенденциялари
Jinoyat ishlari bo‘yicha Chilonzor tuman sudi raisi 3000 dollar miqdorida pora olishda ayblanib qo‘lga olindi.
Ҳужжати бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш якунланади
Балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилади
Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этди