Антисептиклар: глобал тақчиллик ва унинг сабаблари

Антисептиклар: глобал тақчиллик ва унинг сабаблари

Тиббий ниқоб тақчиллиги тўғрисида кўп ёзилди. Бироқ бу билан коронавирус пандемияси келтириб чиқарган муаммолар тўхтаб қолмайди. Covid-19 зарба берган деярли барча давлатлар санитария воситалари тақчиллигига дуч келишди. Ниқоблар тақчиллиги ОАВнинг эътиборини кўпроқ жалб қилди, шунингдек, уларга бўлган талаб қўлга суртиладиган гелларга қараганда юқори, бироқ бу муаммони ҳал этмайди. Тақчилликнинг асосий сабаби — антисептик ишлаб чиқарадиган саноатнинг бундай кескин талабга жавоб бермаслигидир.

АҚШ
Тақчиллик фонида, мамлакатда антисептиклар нархи 2-4 баробарга ошди ва омборлардан дўконларга етказиб беришнинг ўртача вақти 2-3 ҳафтадан 6-8 ҳафтага узайди. Тақчилликка қарши кураш учун март ойи бошида ҳатто маҳбуслар ҳам жалб қилинди, улардан антисептиклар ишлаб чиқаришда фойдаланишди.

Конгресс томонидан қабул қилинган иқтисодий ёрдам Дастури вазиятни ўнглаши лозим. Дастур бандларидан бири — дистилланган спиртга (аксарият антисептикларнинг асоси) федерал акцизни бекор қилиш. Шунингдек, санитария воситаларини ишлаб чиқаришни тезлаштириш мақсадида ҳукуматда илк марта антисептиклар ишлаб чиқарилишида эталон спиртини қўллашга рухсат берилди. Натижада дистиллаш соҳасида фаолият юритаётган 500 дан ортиқ компания вақтинча қайта тикланди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Швейцария
2018 йилда мамлакат 10 000 тонна этанол фавқулодда захирасидан воз кечди. Ва антисептик ишлаб чиқаришда зарур бўлган хомашё етишмаслиги эпидемия бошлангандаёқ ўз таъсирини кўрсатди: бир неча ҳафта олдин дўконлардан санитария воситалари йўқолди.

Тақчилликни ароқ, шароб ва пиво заводларида антисептикларни ишлаб чиқариш орқали бартараф этишга уринишмоқда. "Clariant" кимё компанияси Бавариядаги корхоналарида ҳар ой 2 млн литр дезинфекцияловчи восита ишлаб чиқаришни бошлади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Франция
Антисептиклар тақчиллиги натижасида айрим дорихоналар уларни ўзи ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Кунига ўртача 10 минг литр, яъни тахминан 100 мингга яқин шахсий идишлар ишлаб чиқарилади. Танқислик муаммосини бу ҳал этмайди — бундай санитария воситаларини топиш осонмас ва бериш қатъий тартибга солинган: бир одамга иккитадан кўп берилмайди ва идишини қайтариш шарти билан берилади.

"LVMH" (Dior, Givenchy ва бошқалар) конгломерати атир ишлаб чиқариш қувватининг бир қисмини қўл учун дезинфекция воситаларини ишлаб чиқариш учун ўтказишга қарор қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Буюк Британия
Антисептикларнинг етишмаслиги феврал ойи охири ва март ойи бошларида бошланди. Кўплаб супермаркет ва дорихоналар дезинфекцияловчи гел савдосига киши бошига нисбатан қатъий чеклов ўрнатишди, чунки ишлаб чиқарувчилар хомашё ва товар танқислигига дуч келишганди.

Муаммони ҳал қилиш учун санитария воситаларини ишлаб чиқариш кўплаб корхоналар — "Ineos" кимё концерни (режалаштирилаётган қувват — ойига 10 млн шиша), пиво заводи ва ароқ заводига ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Испания
Феврал охирида Испания дорихоналарида дезинфекция геллари ниқоблар сингари бир неча кун ичида токчаларда қолмади. Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши арафасида март ойининг иккинчи ҳафтасида мамлакатда гел, ниқоб ва тиббий спирт тугади.

Шунда лабораторияси мавжуд кўплаб дорихоналар санитария воситаларини ўзлари ишлаб чиқара бошлашди. Гел ишлаб чиқарувчи компаниялар эса ишлаб чиқариш айланмасини 20 мартага оширди (масалан, "SPB" компанияси ишлаб чиқаришни 3 мингдан 60-70 минг шишагача оширди). Бироқ ҳозиргача антисептикларнинг эркин савдоси тақчиллиги кузатилади.

×