Айни кунгача кўплаб соҳа вакиллари коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссаларини қўшишган эди. Эндиги навбат санъаткорларга етди. "Ўзбекконцерт"нинг маълум қилишича, ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилишган.
“Ҳозиргача Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Улуғбек Раҳматуллаев, Мавлуда Асалхўжаева, Ҳосила Раҳимова, Алишер Турдиев, Зиёда Қобилова, режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳамда бошқа санъаткорлар томонидан “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 200 миллион 500 минг сўм ҳамда кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун 152 миллион сўм, умумий ҳисобда 352 миллион 500 минг сўм хайрия маблағлари йўналтирилган”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга Эрондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади
Ўзбекистондан Россияга киришга рухсат берилдими? Элчихона эслатма билан чиқди
«Avto oltimish oy» МЧЖ устидан жиноий иш қўзғатилди, аммо фаолияти давом этмоқда (видео)
Муҳаммад Салоҳ коронавирусга чалинди
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди