Ҳурматли фуқаролар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.
Аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда унга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ва асосий вақтни уйда ўтказиш коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали усулдир. Шу боис зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмасдан, оила даврасида қолиш жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.
Транспорт вазирлиги ахбороти
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)
Шавкат Мирзиёев Чили Президентига табрик йўллади
20 Ўлим! 59 ёшли фуқаро коронавирусдан вафот этди
Маъмурий судлар фаолияти юзасидан семинар ўтказилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзув юзасидан расмий баёнот