Бир қатор ОАВ вакиллари, Прокуратура ва АОКА ходимлари ДХХ томонидан Kompromatuzb Telegram-канали ҳамда бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлиги сабабли қўлган олинган ҳамда ҳозирда тергов изоляторида бўлиб турган Human.uz сайтининг директори Хуршид Далиев билан учрашиб, у билан мулоқот қилди.
Хусусан, Bugun.uz мухбири ҳам Хуршид Далиевнинг аҳволидан хабар олиш учун тергов изоляторига борди ҳамда у билан суҳбатлашди. Айбланувчининг сўзларига кўра, уинг соғлиғидан шикояти йўқ, шунингдек, у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини ҳамда мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Далиевнинг айтишича, оиласи унга уйда тайёрланган егуликлар ҳам бериб юборган.
«Кўриб турганингиздек, мен тирикман ва соғломман. Юзимда ҳеч қандай чандиқ ва кўкариш асоратлари йўқ, ҳаммаси жойида. Ҳозирда менга нисбатан очилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари қонун доирасида олиб борилмоқда. Бундан ташқари, менга адвокат ҳам берилди. У бу ерга тез-тез ташриф буюради», — деди гумонланувчи.
Шунингдек, суҳбат давомида Далиев сўроқ пайтида ўзига нисбатан ҳеч қандай босим ўтказилмаганини ҳам маълум қилди. Бундан ташқари, Далиев ўзи билан суҳбатлашиш учун тергов изоляторига келган журналист ҳамда бошқа ходимлардан ўзининг ҳолати акс этган шахсий фото ва видеоларини ОАВ орқали чоп этмасликни илтимос қилди.
Manba: Bugun.uz
Тасодифий хабарлар
ССВ коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келганини рад этди
Наманганда ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони 6 кишига етди
Ўзбекистонда «яшил» тоифага ўтган 10 та ҳудудда масжидлар очилди
«Насафий» муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди
Машиналарни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди