У.Р. Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлимида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
2020 йилнинг август ойларида бўлимга туман давлат солиқ идораси томонидан “Мухаммад бобур енгилмас транс” МЧЖга нисбатан 898.919.351 сўм қўшимча солиқни ундириш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжатини назорат қилиш У.Р. зиммасида бўлган. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига асосан жамиятнинг 898.919.351 сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ундиришнинг имконияти йўқлиги сабабли 2020 йил 21 сентябрда МИБ ижрочиси томонидан тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Буни билган ҳолда У.Р. жамият раҳбари А.К. билан учрашиб унга қарзларни тўлаши лозимлигини айтган, кейин пулга эҳтиёжи борлиги сабабли М.К.ни телефон орқали бўлимга чақирган ва у билан кўришиб ижро иши бўйича гаплашиб, ишини енгиллаштириб беришни сўраган. Шунда У.К. 3.000 АҚШ доллари берса ижро ишини тамомлаб беришини айтган. М.К. ёнида 1.000 АҚШ доллари борлиги, ҳозир шуни бера олишлиги, қолганини 5-6 кунда қилиб беришини айтган.
У бунга рози бўлиб, ушбу пулларни бўлим биноси атрофида жойлашган озиқ-овқат дўконига ташаб кетишини айтган. 2020 йил 14 сентябрь куни М.К. 1.000 АҚШ долларини савдо дўконига ташлаб кетган. У.Р. 1.000 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган, эртасига яна М.К.га телефон қилиб 2.230.000 сўм давлат божи тўлаши лозимлигини айтган, М.К. рози бўлиб, 2020 йил 15 сентябрда ушбу пулларни ўша дўконга ташлаб кетганида бу пулларни ҳам олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган, кейинроқ М.К.га қайта телефон қилиб, қолган пулларни ҳам тезроқ бериши лозимлигини ижро иши орқасига қайтиб кетиши мумкинлигини айтган.
Шундан сўнг М.К. ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилган. 2020 йил 5 октябрда У.Р. 2000 АҚШ долларини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, 2021 йил 5 февралдаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми "в" банди билан айбли деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Комилжон Бакиев,
ЖИБ Наманган туман суди девонхона мудири
Тасодифий хабарлар
Шу ҳафта ичида учта катта астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади
Бесоқолбозлик тарғиботчиси Бозоровнинг судида Аброр Мухтор Алий жабрланувчи сифатида иштирок этмоқда
Тошкентда "Умра" сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланганлар аниқланди
Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келиши маълум қилинди
Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 969 301 нафарга етди