Жиззахда 9-синч ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Гап шундаки, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Жиззах шаҳар 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли РШТЁИМнинг Жиззах филиалига мурожаат қилади, дейди "qalampir.uz".
РШТЁИМнинг Жиззах филиалида унинг хомиладор эканлиги маълум бўлади. Унга Жиззах вилояти Перинатал марказига йўлланма берилган бўлиб, у шу куни 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтиради.
Ҳолат юзасидан бугун, 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИО ФМБ қошидаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банкларида доллар курси 10500 сўмга чиқди
Студентларга квартира йўқ
Карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади
Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди (Жадвал)
My.gov.uz портали орқали шифокор қабулига ёзилиш йўлга қўйилди