Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙҲХ ходимлари «Тошкент савдо маркази», «Бектўпи» ва «Чилонзор» буюм бозорлари ёнига нотўғри қўйиб кетилган автомобилларни эвакуация қилишни бошлади.
«Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан бозорлар олдидаги автотураргоҳларга ва йўл бўйига машиналар нотўғри қўйиб кетилаётгани тўғрисида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Нотўғри қўйилган автомобиллар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит беради, тирбандликлар келтириб чиқаради ва бунинг оқибатида ЙТҲлар содир бўлади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙҲХ ходимлари ноқонуний «парковка»га қарши курашиб келишмоқда. Кўп ҳолларда бозорда савдо қилувчи сотувчилар ўз автомобилларини рухсат этилмаган жойларда қолдириши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган, автомобилларни нотўғри жойда қолдирганлик учун жарималар қўлланиши ҳақида огоҳлантиришлар берилмоқда. Қаердадир муаммо бозорлар яқинида тўхташ қоидалари бузилишини қайд этувчи камералар орқали ҳал қилинмоқда, қаердадир далолатномалар тузиш орқали.
Аммо ҳайдовчилар ўз автомобилларини нотўғри жойда қолдириш орқали йўллардаги ҳаракатга халақит беришса ва ўз вақтида келиб машинани олишмаса нима қилиш керак? Бундай ҳолатларда ЙПХ ходимлари «оғир артиллерия» орқали чора кўришади - қоидабузарнинг автомобили эвакуатор билан жарима майдончасига олиб кетилади.
Масалан, 7 ноябрь кунининг ўзида «Чилонзор» буюм бозори («Ипподром»), «Тошкент савдо маркази» («Абу Сахий») ҳамда «Бектўпи» бозори ҳудудидаги ўрнатилган тартибга зид равишда ташлаб кетилган 13та автомобиль эвакуатор орқали жарима майдончасига олиб борилган. Ушбу автомобиль эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарлик факти бўйича далолатномалар тузилган (бу бўйича ЭКИҲнинг 3 бараваригача - 608 190 сўм миқдорида жарима солиниши мумкин).
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларини бузманг, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига халал берманг. Бу сизнинг оилавий бюджетингиз ва вақтингизни тежашга, асабларингизни асрашга ёрдам беради. Илтимос, бозорга борганда у ердаги мавжуд автотураргоҳлар хизматидан фойдаланинг», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Тасодифий хабарлар
Тезкор! Сирдарёлик аёллар ўта жирканч жиноят устида қўлга олинди (ФОТО)
Шавкат Мирзиёев ЖСТга кириш жараёнини тезлаштиришни топширди
Ўзбекистонда доллар курси ўсиши қачонгача давом этади? Иқтисодчи фикри
МИБ Тошкентда 8 553 та машинани жарима майдонига жойлади
Россияда ўзбекистонликлар оғир шароитда ушлаб турилди (видео)