Украина фуқароси тез тиббий ёрдам хизматига 47 минг марта қўнғироқ қилганидан кейин мажбурий даволаниш учун руҳий шифохонага юборилди. Бу ҳақда лента.ру нашри хабар бермоқда.
Расмий Киевга бўйсунадиган Краматорск шаҳри (Донецк вилояти)да яшовчи эркак 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 12 февралигача – тўрт ярим ой мобайнида тез ёрдамга 46 968 маротаба қўнғироқ қилган. У кунига юз мартадан минг мартагача 103 га қўнғироқ қилиб, у ерда ишловчи фельдшерларни ҳақорат қилган.
Ушбу ҳаракатлари учун унга нисбатан Украина жиноят кодексининг 296 моддаси биринчи банди “Жамиятга ҳурматсизлик қилган ҳолда жамоат тартибини қўпол равишда бузиш” моддаси билан иш очилган.
Судланувчи суд-психиатрик текширувдан ўтди, унинг касаллиги борлигини тасдиқлади. Суд мажбурий касалхонага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда Чуст дўпписи ва пичоқларига оид халқаро музейлар ташкил қилинади
«Айни кунларда муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда». Мусулмонлар идораси муфтий қай тартибда сайланишини маълум қилди
Афсус! Коронавирусдан ўлган наманганлик онахоннинг дафн маросимида оила аъзолари қатнаша олмаган (ВИДЕО)
25-ўлим: Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди
АҚШдан яна 72 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди