"Агробанк" Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи (1990 й.т.) 99,2 млн сўм кредит маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-торож қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Ходим бу ишни "Тўрақўрғон А.Т." МЧЖ раҳбари (1981 й.т.) билан биргаликда ушбу банкдан 4 фуқаронинг номига кредит ажратиш йўли билан амалга оширган.
Ҳолат юзасидан департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Geoaxborot, telemeditsina va avtomatik tashxis — superkompyuterning yana qanday imkoniyatlari bor?
Сохта Юлдуз Усмонова концерти юзасидан жиноят иши қўзғатилди
2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди
Ақлли дўкон электрон буйруқ асосида ишлайди
Тошкентда 19 ёшли йигит Lacetti`да ЙПХ инспекторини босиб кетди