Ўзбекистонда якунланган август ойида товарлар ва хизматларнинг нархи қисман ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган. Июль ойида эса истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.
Инфляциянинг бу кўрсаткичи йил бошидан буён 3,8 фоизга ўсишни ташкил этади. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси эса 9,0 фоизга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон озиқ-овқат учун энг кўп маблағ сарфлайдиган мамлакатлар рўйхатида ўнталикка кирди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 7 яшар қариндошини зўрлаган педофилга ҳукм ўқилди
Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгартирилди
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
Кубада энергия инқирози: самолётлар энди ёнилғи қуёлмайди
Эрон энди янада агрессив сиёсат олиб боради – эксперт