Россиянинг Украина билан музокаралардаги позицияси маълум бўлди. РФ Ташқи ишлар вазири эълон қилган позиция уруш ҳали узоқ давом этишига ишора қилмоқда.
Лавровга кўра, Россия Украинадан Қримнинг қўлдан бой берилганини, ДХР ва ЛХР мустақиллигини шу номдаги вилоятлар ҳудудида тан олишини кутмоқда.
“Қрим – Россиянинг бир қисми. Донецк ва Луганск халқ республикалари [мустақиллиги] нинг Донецк ва Луганск вилоятлари чегараларида тан олиниши. Параметрларга эга бўлиши керак бўлган демилитаризация. Булар ҳали келишиб олиниши керак”, деган у “Al-Jazeera” телеканалига берган интервьюсида.
Лавровнинг таъкидлашича, у ерда (Украинада – таҳр.) Россия Федерацияси хавфсизлигига таҳдид соладиган қуроллар умуман бўлмаслиги керак.
“Денацификация. Худди фашистик Германия дучор бўлганидек. Украинада неонацистлар ҳарбий жиноятчилар портретлари остида марш ўтказиб, қандай эркинликдан фойдаланаётганини очиқ манбалардаги видеолардан яна бир бор томоша қилишга чақираман”, деган Лавров.
Украинанинг РФ Ташқи ишлар вазири илгари сураётган талабларга рози бўлиши эҳтимолдан йироқ. Ҳеч бир суверен давлат бундай шартларга рози бўлмаган бўларди. Шундан келиб чиқиб, урушни тўхтатиш бўйича ўтказилиши кутилаётган музокаралар натижа бериши ҳам амри маҳолдек кўринмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эркак қайнонасини ўроқ билан ўлдирди
Грузияда қамалган Саакашвили қачон Украинага қайтиши мумкинлиги айтилди
«Ядро уруши бошланса мустақиллигимиз ҳам ёрдам бера олмас экан» — Раббимов
Ўзбекистонда Президент сайловининг санаси маълум бўлди
«Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Президент