8 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари ташриф буюрган миллий таомлар фестивалида Ўзбекистоннинг миллий таомлари, бой маданияти ва санъати намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
.jpg)
.jpg)
Маълум қилинишича, Ўзбекистон павильонида мамлакатнинг турли ҳудудларига хос таомлар ва ширинликлар тақдим қилинган. Шунингдек, меҳмонлар ўзбек нонини ёпиш ва сомса пишириш жараёнлари билан танишган.
.jpg)
.jpg)
Бундан ташқари, Риштон, Бухоро, Марғилон ва Самарқанд ҳунармандларининг ижод намуналари ҳам намойиш этилган. Шерзод Асадовнинг қайд этишича, миллий куй-қўшиқлар Ўзбекистон экспозициясига ўзгача файз бағишлаган.
.jpg)
Маълумот учун, фестивалда тўққиз мамлакат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистоннинг пазандачилик анъаналари намойиш этилган.
Тасодифий хабарлар
Мигрант-таксичилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мажбурий бўлади
Ўзбекистон яна янги рейтингда, бу сафар нима бўйича?
Афғонистон Байденнинг ғалабасига муносабат билдирди
«Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин» – «Браво»даги Отабек концертдан бир кун аввал отасидан айрилгани ҳақида
Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрлангани айтилмоқда