"Ҳизбуллоҳ" раҳбарияти Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўшинлари Ливан жанубидаги жангларда қатнашмаётганини маълум қилди.
Бу ҳақда "Ҳизбуллоҳ" сиёсий кенгаши раҳбарининг ўринбосари Маҳмуд Куммати маълум қилди.
"Ҳизбуллоҳ" жангчилари Набатия шаҳри яқинидаги Али ал-Таҳер тепаликларида позицияларни эгаллаб турибди ва Исроил кучларига қаршилик кўрсатмоқда. Куммати Ливан жанубида ёки Бекаа водийсининг ғарбий қисмида Эрон қўшинлари йўқлигини таъкидлади.
"Қаршилик кучли ва қобилиятли бўлиб қолмоқда. Бизнинг танловимиз Исроил ҳужумларига қарши туриш ва душманнинг ўз мақсадларига эришишига йўл қўймасликдир", деди у.
Куммати шунингдек, Ливан расмийларининг ноқонуний қуролли гуруҳларни қуролсизлантириш режаларига қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, Ливан ҳукумати сулҳга қарамай, Исроилга қаршилик кучларига ҳужумларни давом эттиришга рухсат берган.
Тасодифий хабарлар
“Ғурурингизга ўт тушди”. Алишер Қодиров футболчиларни кескин танқид қилди
Коронавирус чекинишни бошлади
Талаба қизни Истанбулга фоҳишаликка юбораётган гуруҳ ушланди
Юлдуз Усмонова масаласи ёпди-ёпди бўлди...ми? Сўз ИИББ расмийси Сайфутдиновага
“Реал” дарвозабони Куртуа Яхшибоевнинг голига баҳо берди