Украинанинг турли шаҳарлари, жумладан Харьков, Днепр ва Киевдаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Геращенко маълум қилган.
У, шунингдек, рус қўшинлари Одессага келиб, Харьков билан чегарани кесиб ўтганини маълум қилган.
“Босқин бошланди. Ҳозиргина Киев, Харьков, Днепрда ҳарбий бошқарув марказлари, аэродромлар, ҳарбий омборларга ракета зарбалари берилди. Чегарани артиллериядан ўққа тутиш давом этмоқда”, дейди Геращенко.
Унинг тушунтиришича, шу пайтдан бошлаб “дунёга янги геосиёсий воқелик кириб келмоқда. У якунда “ғалаба бизники бўлади” дея қўшимча қилган.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус: Бугун 4 ўлим ва 485 та янги ҳолат қайд этилди
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланади?
Наманганда жанжални сабабини билиш учун келган йигитнинг ўзи жанжалга аралашиб қолди
Россия чегаралари яна ёпилиши мумкин
Ўзбекистонда абонент рақамини сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга тушди