Жорий йилнинг июнь ойида дунё океани юзасининг ўртача ҳарорати кузатувлар тарихидаги июнь ойи учун энг юқори кўрсаткичга кўтарилиб, 21 даража яқинлашди. Ушбу кўрсаткич ҳарорат 20,9 даража атрофида бўлган 2023 ва 2024 йиллардаги рекордларни янгилади. Бу ҳақда Европанинг “Copernicus Marine” мониторинг хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида дунё океанининг ўртача ҳарорати узлуксиз равишда кўтарилиб, ярим йиллик якунларига кўра плюс 20,94 даражани ташкил этган. Бу кузатувлар тарихидаги иккинчи энг юқори натижа ҳисобланади.

“Денгиздаги иссиқлик тўлқинлари бутун давр давомида тўхтовсиз тарқалиб, якунда дунё океанининг тахминан 82 фоизини қамраб олди”, дейди “Copernicus” денгиз хизматининг етакчи океанографи Саймон ван Геннип.
Тадқиқотчининг сўзларига кўра, Ўрта ер денгизи, Шимолий Атлантиканинг марказий қисми ва Тинч океанининг экваториал қисми юқори ҳарорат ўчоқларига айланган. Ушбу сув ҳавзаларида ҳам рекорд даражадаги кўрсаткичлар қайд этилган. Ван Геннип дунё океани барқарор иссиқлик стресси (босими) остида эканини билдирган.
“Copernicus Marine” пресс-релизида кўрсатилишича, бундай исиш Эл-Ниньо иқлим ҳодисасининг бошланиши билан боғлиқ. Эл-Ниньо – Тинч океанининг марказий ва шарқий қисмларида 9 ойдан 12 ойгача давом этадиган аномал исиш давридир. Июнь ойининг ўрталарида Австралия Метеорология бюроси ушбу ҳодиса бошланганини эълон қилган.
Тасодифий хабарлар
Хитой тилга кирди. Си Цзинпин Қозоғистон учун курашга кирмоқчи
Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича баёнот берди
Тожикистон билан чегарада 4000 га яқин ИШИД жангарилари тўпланган – КХШТ
Эшак гўштидан шашлик тайёрлаганлар қўлга олинди
«Реал» Килиан Мбаппени миллиард еврога сотиб олмоқчи