Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 5 ёшли қиз ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Mаълум қилишича, ҳодиса 25 июнь куни соат 17:33 да Юнусобод тумани Обиравон кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. 2021 йилда туғилган қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб келган ва қутқарув ишларини бошлаган. Қутқарувчилардан бири ҳожатхона чуқурига тушиб, қизалоқни олиб чиққан. Шифокорлар томонидан болага зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг у яқинларига топширилган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши экани маълум қилинган
Тасодифий хабарлар
В 2022 году в Узбекистане повысят зарплаты, пенсии и стипендии
Аёл рашк туфайли 9 ёшли қизни бошига уриб каналга ташлаб юборди
Хитой коронавирус туфайли қанча фойда кўрганини биласизми?
Поп туманидаги карантин ҳудудига хориждан қайтган 750 нафардан ортиқ фуқаро жойлаштирилди
Дунё Учинчи жаҳон уруши ёқасида – Лукашенко