Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин вақт ичида Саудия Арабистонини тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Жорий йилнинг февраль ойи бошида португалиялик футболчи клуб раҳбарияти билан келишмовчилик сабаб, бир ўйинда майдонга тушишдан бош тортганди. Бойкотдан сўнг у кетма-кет икки учрашувда гол уриб, яна ўзининг юқори спорт формасини намойиш этди.
“Мен Саудия Арабистонидаман. Бу ерда қолишни истайман. Бу мамлакат мени, оиламни ва дўстларимни илиқ кутиб олди. Мен бу ерда бахтлиман ва фаолиятимни шу ерда давом эттирмоқчиман”, дея Роналдунинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Маълумот учун, беш карра “Олтин тўп” совриндори Роналду 2023 йилдан буён “Ал-Наср” сафида тўп суриб келмоқда ва шу вақтга қадар 129 та учрашувда 114 та гол муаллифига айланган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда икки уйнинг томи ёниб кетди
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр ишлаб чиқариш камайди
Фарғоналик эркак маҳалладош қизни дала майдонида ўлдириб, жасадни ёқиб юборди
Яна TikTok. У блокдан чиқарилдими?
Каримова билан бир қамоқхонада бўлган аёл унинг яшаш тарзи ҳақида гапирди