Жорий йилнинг 7 апрель куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Иркештам чегара постида 22 ёшли ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Turmush” хабар берди.
Маълумотларга кўра, шартнома асосида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчи бошидан ўқ теккан ҳолда Нура қишлоғидаги шифохонага олиб борилган. Биринчи тиббий тез ёрдам кўрсатилгандан сўнг у зудлик билан туман маркази бўлган Гулча шаҳридаги шифохонага кўчирилган.
Шифокор Дойирбек Қодиров жабрланувчининг ҳолати ҳақида маълумот берган. Унинг айтишича, ўшлик мутахассислар томонидан чегарачининг бош миясида шошилинч операция ўтказилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ жағ соҳасига тегиб, кўз атрофидаги қон томирлари ёнидан тешиб чиққан. Ҳозир бемор кома ҳолатида бўлиб, сунъий нафас бериш жиҳозига уланган. Аҳволи эса жуда оғир деб баҳоланган.
Ҳозирда воқеа бўйича экспертиза тайинланиб, ҳарбий прокуратура воқеа сабабини аниқлаш учун текширув олиб бормоқда. Давлат чегара хизмати ҳарбий хизматчи И.A. АК-74 автоматидан ўқ узганини маълум қилган. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус ёзда бутунлай йўқ бўлиб кетадими?
Шерали Жўраев Озодбек Назарбековнинг вазир этиб тайинланишига фикр билдирди
ЙПХ ходими танишига чора кўрмасдан қўйиб юборди
ДХХ Чегара қўшинлари бошқа бировнинг паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринган Афғонистон ва Тожикистон фуқароларини ушлади
Сурхондарёда қўшниларни йиғиб, “Таровеҳ намози” ҳамда ифторлик ўтказганларга жиноий иш қўзғатилди