Жанубий Кореянинг Дэгу шаҳрида даҳшатли жиноят содир бўлди – куёв қайнонасини ўлдириб, хотини билан бирга жасадни чамадонга солиб дарёга ташлади. Бу ҳақда РEН ТВ хабар берди.
Маълумотларга кўра, 50 ёшли аёл қизи ва куёви билан яшаш учун уларнинг уйига кўчиб келган. 20 ёшли куёв эса қайнонасини ёқтирмай, бир неча ой давомида уни мунтазам равишда калтаклаб келган.
Охир-оқибат, аёлнинг шовқинли ва тартибсиз хулқини баҳона қилиб, куёв уни икки соатдан ортиқ уриб, тепиб қийнаган ва аёл кўплаб жароҳатлар олиб, вафот этган.
Шундан сўнг, эркак жасадни чамадонга жойлаб, кўча бўйлаб судраб борган ва дарёга улоқтирган. Бу жараёнда унинг хотини ҳам ёнида бўлган.
Жасад топилгач, полиция тергов бошлаган ва эр-хотин қўлга олинган. Эркак жиноятини тан олган.
Тасодифий хабарлар
Бу йил энг ёш абитуриент 13 ёшда, энг каттаси 95 ёшда – ДТМ
Наманган вилоятида 6 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Юқтирганлар орасида ИИБ ходими ҳам бор
Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди – ОАВ
Россияда заҳарланган ўзбекистонлик вафот этди
Қашқадарёда автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди