2025 йилнинг декабрь ойи бошларида ижтимоий тармоқларда Humans иловасига уланган банк карталаридан фойдаланувчилар рухсатисиз пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк Humans МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, Humans МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.
Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилган.
Айни пайтда эса Humans компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
“Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш даражаси прогноз қилинди
Cоvid-19 билан касалланганларни энг тез ва тўғри аниқлайдиган алкотестер яратилди
Эртага қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Хитойда коронавирус бўйича ўлим жазоси жорий қилинди
В Узбекистане пятый день подряд не фиксируют смерть от коронавируса