Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 3 нафар ўсмир радар қурилмасини уриб тушириб, каналга оқизиб юборди. Бу ҳақда “Бу кун” хабар берди.
Маълим қилинишича, жорий йилнинг 9 январь куни Асака–Марҳамат автомобиль йўлида ўрнатилган тезликни аниқловчи автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмаси номаълум шахслар томонидан бузилиб, ўғирлаб кетилгани ҳақида ички ишлар бўлимига хабар келиб тушган.
Тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни уч нафар вояга етмаган шахс содир этгани маълум бўлган.
Улар радарни ёғоч билан уриб тушириб, кейин каналга ташлаб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Oлдинроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 52 та радар камерасига пневматик милтиқдан ўқ отган эркак ушланганди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусга чалинган абитуриентлар бу йилги тест синовларига қўйилмайди!
ДХХ ташаббуси билан 91 тоннадан ортиқ нефтнинг ноқонуний ўзлаштирилишининг олди олинди
Электрон сигареталар умрингизни камида ўн икки йилга қисқартиради
«Ўзгидромет» ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Мирзиёев ШҲТ саммитида нималарни таклиф қилди?