Ўзбекистон шимолига 26—27 сентябрда Қозоғистон орқали Шимолий Урал устида шаклланган совуқ антициклон тармоғи кира бошлайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, шимолий туманларда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даражани ташкил қилади. Қайд этилишича, бундай ҳарорат шу кун меъёрларидан 3-4 даражага пастдир.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилояти ва чўл зонасида ҳарорат 5-7 даражага пасайиши кутилмоқда, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди шу совуқ антициклон таъсирида бўлади. Бу кунларда Ўзбекистон бўйича булутлилик ортади, мамлакатнинг текислик ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. 29—30 сентябрда баланд тоғли туманларда ёмғирнинг қорга ўтиш эҳтимоли ҳам бор.
Совуқ фронт ўтиши натижасида 28 сентябрда бутун республика ҳудудида шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат аста пасаяди ва шу кунларда кечаси 5-10 даража, шимолда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. Уралдан совуқ ҳаво кириб туриши натижасида республика бўйича ҳарорат фони ўртача иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага паст бўлади.
Тасодифий хабарлар
Бухорода вояга етмаган қизлар “самосуд” қилинди
Лукашенко Украинани айблад
Соҳта ДХХ ходимлари машинасида 200 минг доллар олиб кетаётган фуқарони қўрқитиб, 150 мингини олиб қўйди
Йўл чизиқларини чизиш, таъмирлаш фақат кечаси амалга оширилади
Шанба ва якшанба кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди