Кеча, 7 январь куни Англия Премьер-лигаси 21-тур доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”га қарши 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўйиндан сўнг “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола дебютант Макс Аллейн ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолади.
“Улар жуда аъло даражада ўйнашди. Ҳусанов ажойиб эди. У орқада узун паслар билан бизга катта ёрдам берди. Абдуқодир ҳали ўсиши керак, ўйинларда янада кўпроқ иштирок этиб, ўзини тўлиқ намоён қилиши лозим. Бугун у майдондаги энг яхши футболчи эди”, деди Гвардиола.
Шунингдек, ушбу баҳсда ҳафтанинг бошида ижарадан қайтариб олинган Аллейн ҳимоя марказида Ҳусанов билан бирга ҳаракат қилди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Эрлинг Ҳоланд пенальтидан аниқ зарба билан ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Каору Митома томонидан киритилган гол учрашувда дурангни таъминлади. Шу тариқа, “Манчестер Сити” кетма-кет учинчи ўйинда ҳам дуранг билан чекланишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, ҳозирда Пеп Гвардиола шогирдлари Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 43 очко тўплаб, пешқадам “Арсенал”дан 5 очко кам топган ҳолда 2-ўринда бормоқда.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмоновнинг рафиқаси: "Қарши чиққанлардан миннатдорман"
Лавров АҚШни космосга қурол олиб чиқишдан огоҳлантирди
Келишилган хизмат ҳаққи ололмаган шахс эндиликда панжара ортидан жой олади
Фарғона каналига тушиб кетган машинадаги уч киши ҳалок бўлди
«Толибон» АҚШ ва Россия ҳарбий вертолётларини қўлга киритди