Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Ҳусановдан ташқари Родри ва Доку номзоди ҳам март ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиши кўрсатилган. Ғолибни аниқлаш клубнинг расмий веб саҳифасида овоз бериш йўли билан аниқланмоқда.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов ушбу ойда “Манчестер Cити” сафида учта мусобақа доирасида олтита учрашувда майдонга тушди. Ҳозирда “шаҳарликлар” АПЛ жадвалида 61 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.
Тасодифий хабарлар
Трамп президент бўлса, қандай қилиб урушни 24 соат ичида тўхтатишини тушунтирди
Макгрегор дунёга кимлигини кўрсатиб қўймоқчи
Франциянинг собиқ Президенти қамалди
Талаба ётоқхонада дунёга келтирган фарзандини ўлдирди
Қайнонасини ўлдириб, жасадини чамадонга жойлаган куёв қўлга олинди