2025-2026 ўқув йили 1-курслар учун 3 сентябрь, юқори курсларга эса 8 сентябрь кунидан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вазирликнинг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025-2026-ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланган.
Унга кўра:
- академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йилнинг 3 сентябрь кунидан;
- олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрь кунидан бошланади.
Қўшимча қилинишича, олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ҳамда “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади.
Ҳафталик доирасида талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш, талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда жиноятчи нон ичида наркотик олиб ўтишга ҳаракат қилди
Наманганда Кореянинг Жонгбу университети ўз филиалини очмоқчи
22 ёшли чегарачи ўзини отиб қўйди
АОКА судда журналистлар иштирокини таъминлаш учун кураш бошлади
ИИБ ходими томонидан калтакланган фуқаронинг судига журналист киритилмади