АҚШ тижорат юк машиналари ҳайдовчилари учун ишчи визаларини беришни тўхтатди. Бу ҳақда кеча, 21 август куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг айтишича, мазкур ўзгариш дарҳол кучга кирди.
“Биз зудлик билан тижорат юк машиналари ҳайдовчилари учун ишчи визаларини беришни тўхтатамиз. АҚШ йўлларида катта тиркамали юк машиналарини бошқарадиган хорижлик ҳайдовчилар сонининг кўпайиши америкаликлар ҳаётини хавф остига қўймоқда ва уларнинг тирикчилигига путур етказмоқда, деб ёзди Рубио.
СBS NEWS маълумотларига кўра, бу қарор барча мамлакат ва миллатларга тааллуқли бўлиб, муайян бир давлатга қаратилмаган.
“Сўнгги ойларда Трамп маъмурияти ҳайдовчилар инглиз тилини яхши гапириш ва ўқиш талабини кучайтириш чораларини кўрди. Транспорт департаментининг маълум қилишича, мақсад — йўлларда хавфсизликни ошириш, чунки баъзи ҳалокатли ҳодисаларга ҳайдовчиларнинг белгиларни ўқиш ёки инглиз тилида мулоқот қилиш қобилияти етарли эмаслиги сабаб бўлган”, дейилади унинг маълумотида.
Шу жумладан, “Associated Press” саволига ёзма жавобда Давлат департаменти барча АҚШ визаси эгалари, шунингдек, турли мамлакатлардан келган кўплаб туристлар ҳам, “узлуксиз назорат” остида эканини қайд этган.
Тасодифий хабарлар
Samarqand viloyatida avtobus va yuk mashinasi to‘qnashdi
Спиртли ичимлик ичган велосипедчига чора кўрилди
Дунё автосаноати логистика инқирозини қандай енгиб ўтмоқда
Хуфёна жанглар қурбони бўлган “тоғлик куёв” билан экслюзив интервю! (видео)
Гулнора Каримованинг ҳибс муддати бешинчи марта узайтирилгани маълум қилинди