Эндиликда Ўзбекистонда етиштирилган янги узилган ўрик, олхўри ва нектарин, шунингдек, пўсти олинмаган ёнғоқ ва бодом Миср Араб Республикасига экспорт қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, агентлик бу имкониятни яратиш учун Миср томони билан музокаралар олиб борган ва маҳсулотлар бўйича фитосанитар рухсатлар олган. Маҳсулотлар жўнатилишидан фитосанитар назоратдан ўтказилиб, Миср учун карантин аҳамиятига эга зараркунандалардан холи эканлиги тасдиқлангандан сўнг фитосанитар рухсатнома расмийлаштирилади. Халқаро талабларга мувофиқ, ҳар бир жўнатма ISPM №7 ва ISPM №12 стандартларига мувофиқ фитосанитария сертификати билан расмийлаштирилиши белгиланган.
“Янги турдаги маҳсулотларга фитосанитар рухсатлар олиниши Ўзбекистон учун экспорт географиясини кенгайтириш, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига кириш учун “кўприк” яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мавсумий сотув даврини узайтириш имкониятини беради”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Миср – 110 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган, Африка ва Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик истеъмол бозорларидан бири. Мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб йил давомида мавжуд. Шу боис Миср ҳар йили юз минглаб тонна янги узилган маҳсулотларни импорт қилади. Бугунги кунда Ўзбекистондан Мисрга 25 турдаги маҳсулот экспорти учун фитосанитар рухсатлар олинган.
Тасодифий хабарлар
Нима учун ҳамма ҳам коронавирусга чалинмаяпти?
Instagram фойдаланувчилари учун янги хизмат тақдим этди
Андижонда ўқитувчилар бошини эгиб, узр сўратиш “ғоя”си қайси бошдан чиққани маълум бўлди
Путин россияликларни Афғонистондан эвакуация қилишни буюрди
Шоҳимардонга киришда жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтди