Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида халқаро террористик ташкилот тарафдори 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 2021 йилда Telegram мессенжерида канал очиб, унга ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаган ва каналнинг 9 нафар обуначисига тарқатган. Бундан ташқари, у Instagram ижтимоий тармоғида хозирги кунда Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг инструктур ва медиа тарғиботчиси билан боғланиб, унинг даъватлари таъсирига тушган. Сўнгра, Сурия давлатида жиҳод қилиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида ўзаро аудио ва хабар орқали ёзишмалар олиб бориб, ХТТ сафига қўшилишга ҳайрихоҳлик билдирган.
Ўз навбатида ушбу шахс яқин танишлари ва ўзининг синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни Сурия ҳудудига “ҳижрат” қилиб, террорчи гуруҳлар қаторига қўшилишга даъват қилган.
ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатиб қолиниб, ҳуқуқий баҳо берилган.
Натижада у жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди, 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Тасодифий хабарлар
"Индамай олиб бориб, кўмиб келиш бошландими?" Сирдарёдаги шубҳали дафн маросимига аниқлик киритилди (видео)
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
14 та фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади
Расул Кушербоев Истеъмолчилар ҳуқуқини бузаётган “UzAuto Motors”ни жазолашни талаб қилмоқда
Қашқадарёда аёл хушторини қотилликка ёллади